16:50, 22 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олади
TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олиши аниқ бўлди, деб хабар беради Xabar.uz.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, 1 сентябрь - Мустақиллик байрами муносабати билан:
- беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар уч кун дам олади: 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам куни);
- олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 2 кун - 31 август ва 1 сентябрда дам олишади.
Қўшимча дам олиш кунлари ҳам, кўчиришлар ҳам бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.