Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бормоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида қарийб 7 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,3 млн нафарга ёки 23 % га ошган.

Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:

  • Қирғиз Республикаси — 3,1 млн нафар;
  • Қозоғистон — 1,3 млн нафар;
  • Тожикистон — 1,2 млн нафар;
  • Россия — 399 минг нафар;
  • Саудия Арабистони — 296,4 минг нафар;
  • Туркия — 251,1 минг нафар;
  • БАА — 126,3 минг нафар;
  • Миср — 61 минг нафар;
  • Хитой — 46 минг нафар;
  • Вьетнам — 35,6 минг нафар.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Сўнгги хабарлар