20:36, 15 Декабрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонлик талабалар қайси мамлакатларда ўқишни афзал кўрмоқда
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 26,4 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6,1 минг нафарга ёки 18,9 % га камайган”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
Россия – 5 863 нафар;
Тожикистон – 5 761 нафар;
Қирғиз Р. – 3 835 нафар;
Корея – 3 344 нафар;
Туркия – 2 256 нафар;
Хитой – 1 186 нафар
Қозоғистон – 1014 нафар;
Буюк Британия – 839 нафар;
Германия – 366 нафар;
АҚШ – 318 нафар.