17:39, 13 Октябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонлик собиқ тезкор ходим Россияда наркотик модда билан қўлга олинди
Саранскда 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси МДҲ республикаларидан бирида туғилган фуқарога 4,5 г марихуанани топшираётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Мордовия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Кейинроқ ҳибсга олинган шахснинг ижарага олинган хонадонини кўздан кечириш чоғида оғирлиги салкам 64 грамм бўлган яна 40 дона ўрам, шу билан бирга 38 дона қоп сотувга тайёрлаб қўйилганлиги аниқланган.
Тергов жараёнида гумонланувчи жиноятга алоқадорлигини тан олди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Қўлга олинган шахс Ўзбекистонда тезкор ходим бўлиб ишлаган, иқтисодий жиноятларни фош қилган. 2005 йилда у ички ишлар органларидан бўшатилган. Шундан сўнг у Россияга кўчиб ўтган.