Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров – жаҳон кубоги соҳиби

TASHKENT. Kazinform — Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги тай-брек баҳсининг 2-турида хитойлик Вэй И устидан ғалабага эришган Жавоҳир Синдоров ғолибликни қўлга киритди, деб хабар беради UzA.

ўйин давомида
Фото: UzA

Тай-брэйк якунига кўра, Жавоҳир Синдаров 1,5 : 0,5 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Ўзбек шахмат тарихида ўзига хос оламшумул натижа қайд этган Синдоров мазкур муваффақият туфайли Ўзбекистонга жаҳон кубогини олиб келиш асносида мусобақа мукофот жамғармасининг 120 минг АҚШ долларига ҳам эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Муҳаммад Мадаминов шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар