10:57, 28 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонлик Мирафзал Аҳтамовнинг рақиби ўзгарди
TASHKENT. Kazinform — Кейинги жума оқшомида, аниқроғи, 3 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ММА бўйича PFL Champions Series: Road to Dubai мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Olamsport.com.

Турнир доирасида ўзбекистонлик таниқли аралаш яккакураш устаси Мирафзал Аҳтамов жазоирлик Асаэль Ажуж билан жанг қилиши керак эди. Лекин Ажуж жароҳат туфайли жангдан чиқди. PFL раҳбарияти эса Мирафзалга янги рақиб сифатида Бразилия вакили Луан Пантериньяни берди.
Таққослаш учун, Аҳтамов карьераси давомида ҳозирча 10 та жанг ўтказиб, 8 та ғалаба, биттадан мағлубият ва дуранг қайд этган. Пантеринья ҳисобида эса 9 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.
Эслатиб ўтамиз, Трамп UFC жангини Оқ уй ҳудудида ўтказишни режалаштирмоқда.