Ўзбекистонлик футболчилар Осиё кубогини ғалаба билан бошлади

TASHKENT. Kazinform — Саудия Арабистони яшил майдонларида давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки 3 очкони қўлга киритди, деб хабар беради UzA.

футбол
Фото: UzA

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “C” гуруҳидаги илк ўйинини Ливан терма жамоасига қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоага ғалаба келтирган голларга Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромов муаллифлик қилди.

Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйин Жанубий Корея – Эрон ўртасиди ўтказилди ҳамда учрашувда дуранг қайд этилди - 0:0.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк турдан сўнг 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Жанубий Корея ва Эрон эса 1 очко билан 2-3 ўриндан жой олган бўлса, Ливан очкосиз сўнгги поғонада қолди.

Энди иккинчи тур доирасида 10 январь куни Ўзбекистон – Эрон ва Жанубий Корея – Ливан учрашувлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи Игорь Сергеев энди Теҳрон клубида ўйнайди.

Сўнгги хабарлар