Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтади

TASHKENT. Kazinform — Элдор Шомуродов "Рома"дан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтиш арафасида турибди, деб хабар беради Sports.uz.

Шомуродов
Фото: ЎФА

Фабрицио Романонинг хабар беришича, 30 ёшли ҳужумчи турк клубига 3 миллион евро эвазига ижара асосида ўтади, кейинчалик эса 2,7 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти билан.

Бундан ташқари, келишувда Шомуродовнинг кейинчалик сотилишидан "Рома" фойдасига 10 фоиз миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонлик легионер яна бир йилга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсумда А Серияда 27 та ўйинда 4 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Муҳаммадали Ўринбоев «Антверпен» сафига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар