Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги жангида ғалаба қозонди

TASHKENT. Kazinform — Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилди. Унда ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони, ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов ўзининг навбатдаги жангини муваффақиятли ўтказди, деб хабар беради UzA.

дўсматов
Фото: olympic.uz

Маълум қилинишича, Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингдаги еттинчи жангида Филиппин вакили Марк Антонио билан рақобатлашди. Жанг ташкилотчилар томонидан 8 раунд этиб белгиланди. Ушбу беллашув тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамларнинг қарори билан Ҳ.Дўсматов ғолиб, дея эътироф этилди.

Ҳасанбой Дўсматов бугунга қадар профессионал боксда 7 та жангда иштирок этган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси сўнгги жангини 2023 йилнинг ноябрь ойида Россияда ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Лазизбек Мулложонов WBC Гран-Приси чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар