15:11, 24 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Виталий Кудуховга қарши жанг қилади
ASTANA. Kazinform — Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) навбатдаги жангини 6 октябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган «IBA.Pro 10» турнирида ўтказади, деб хабар беради Sports.kz.

Мағлубиятга учрамаган боксчи россиялик Виталий Кудуховга (7-3, 3 КО) рақиблик қилади.
Кудухов 2025 йил август ойида ҳамюрти Вартан Арутюнянга ютқазиб, рингга қайтмоқда.
Жалолов сўнгги бор 2025 йилнинг апрель ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада украиналик Игор Шевадзуцкийни якдил қарор эвазига мағлуб этган эди.
Ўзбекистонлик боксчи айни дамда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WБC) рейтингида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалоловнинг Канададаги жанги бекор қилинган эди.