Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган ТОП-10 давлат фуқаролари

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 9,5 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

ўқиш
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 минг нафарга ёки 17,3 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Ҳиндистон — 2 780 нафар;
  • Туркманистон — 2 622 нафар;
  • Тожикистон — 1 145 нафар;
  • Хитой — 459 нафар;
  • Жанубий Корея — 381 нафар;
  • Покистон — 348 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 263 нафар;
  • АҚШ — 232 нафар;
  • Афғонистон — 167 нафар;
  • Туркия — 161 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 988 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон лимон экспортини 7,1 % га оширгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар