Ўзбекистонга энг кўп туристлар қаердан келгани маълум қилинди

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-июль ойларида жами 949,9 минг нафар чет эл фуқаролари саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

туризм
Фото: Pixabay.com

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 319,3 минг нафарга ёки 50,6 % га ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Россиядан — 194,3 минг нафар;

Туркманистондан — 147,8 минг нафар;

Қозоғистондан — 102,9 минг нафар;

Қирғиз Республикасидан — 82,1 минг нафар;

Хитойдан — 60,8 минг нафар;

Тожикистондан — 60,5 минг нафар;

Туркиядан — 36 минг нафар;

Ҳиндистондан — 24,9 минг нафар;

Италиядан — 20,6 минг нафар;

Жанубий Кореядан — 18,7 минг нафар;

Германиядан — 17,3 минг нафар;

АҚШдан — 15,5 минг нафар;

Бошқа давлатлардан — 168,5 минг нафар.

Сўнгги хабарлар