Ўзбекистонга 95,3 минг тонна банан импорт қилинган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 28 млн АҚШ долларига тенг бўлган 95,3 минг тонна банан импорт қилинган.

банан
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Банан импорти ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 минг тоннага ошган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

  • Эквадор – 94 минг тонна
  •  Хитой – 539 тонна
  •  Қирғизистон – 295 тонна
  •  Ҳиндистон – 224 тонна
  •  Бошқа давлатлар – 205 тонна

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?

Сўнгги хабарлар