Ўзбекистонга 100 та замонавий агродрон олиб келинди

TASHKENT. Kazinform - Қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, ҳосилдорликни ошириш ва ресурслардан самарали фойдаланишда рақамли технологиялар муҳим ўрин тутмоқда. Келгусида замонавий техника ва инновацион ечимларни жорий этиш орқали аграр тармоқда иш самарадорлигини янада ошириш режалаштирилган, деб хабар беради ЎзА. 

агродрон
Фото: ЎзА

Ана шундай инновацион ечимлардан бири — агродронлар.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ҳамда Жаҳон банки кўмагида мамлакатимизга Хитойда ишлаб чиқарилган 100 та замонавий дрон олиб келинди.

Уларнинг 50 таси экин майдонларини масофадан мониторинг қилиш, яна 50 таси эса ўғитлаш, зараркунандаларга қарши ишлов бериш ва агротехник тадбирларни бажариш учун мўлжалланган.

Лойиҳа доирасида хитойлик мутахассислар томонидан маҳаллий кадрлар ҳам тайёрланмоқда.

Сўнгги хабарлар