Ўзбекистонда 15 яшар қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ ўқиган эркакка жиноят иши қўзғатилди

TASHKENT. Kazinform — Сурхондарё вилоятида 15 яшар қиз 28 ёшли йигитга мажбуран эрга берилган. Уларга бир фуқаро моддий манфаат эвазига шаръий никоҳ ўқиган, деб хабар беради Ўзбекистон Болалар омбудсмани.

келин
Фото: видеодан кадр

Аниқланишича, 7 август куни Денов туманида яшовчи 1958 йилда туғилган аёл вояга етмаган набираси А.Р. (2009 йилда туғилган қиз)ни мазкур туманда яшовчи М.Р. (1997 йилда туғилган эркак)га турмушга бериш маросимини ташкил қилган.

А.Р вояга етмаганлиги сабабли М.Р. билан никоҳ қонунда кўрсатилган тартибда қайд этилмаган бўлса-да, фуқаро И.М (1950 йилда туғилган эркак) моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан ЖКнинг 125-1-моддаси, фуқаро М.Р.га нисбатан эса ЖКнинг 128-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Денов туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга уч маҳсулотнинг киришига тақиқ қўйилди.

Сўнгги хабарлар