Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг сони қанча
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли 4 522,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.

Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 93 %) ташкил этади.
2025 йилнинг дастлабки уч ойи давомида автомобиллар сони 79,8 мингтага ошган.
2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:
- енгил автомобиллар – 4 207,6 минг дона;
- юк автомобиллари – 293,3 минг дона;
- микроавтобуслар – 7,7 минг дона;
- махсус транспорт воситалари – 7,4 минг дона;
- автобуслар – 6,1 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?