19:09, 29 Май 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда ЯИМ шаклланишида ҳудудларнинг иштироки маълум қилинди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ялпи ҳудудий маҳсулотни дастлабки баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Унга кўра, ЯИМ шаклланишида ҳудудларнинг иштироки бўйича Тошкент шаҳри 21 % улуш билан энг катта ҳисса қўшди.
Тошкент ва Навоий вилоятлари 9,7 % ва 9 % кўрсаткичлари билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.
2025 йилнинг январь-март ойларида ЯИМни шакллантиришда ҳудудларнинг иштироки:
- Тошкент шаҳри – 21 %
- Тошкент вилояти – 9,7 %
- Навоий вилояти – 9 %
- Самарқанд вилояти – 6,1 %
- Фарғона вилояти – 5,6 %
- Андижон вилояти – 5,4 %
- Қашқадарё вилояти – 4,8 %
- Бухоро вилояти – 4,4 %
- Наманган вилояти – 4,1 %
- Хоразм вилояти – 3,3 %
- Сурхондарё вилояти – 3,1 %
- Қорақалпоғистон Респ. – 2,9 %
- Жиззах вилояти – 2,6 %
- Сирдарё вилояти – 1,7 %
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 7,6 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.