10:08, 29 Июль 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда вафли ишлаб чиқариш ҳажми 39,3 % га ошган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 7 872 тонна вафли ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 минг тоннага ёки 39,3 % га ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):
- 2023 йил – 2 612 тонна
- 2024 йил – 5 650 тонна
- 2025 йил – 7 872 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?