09:08, 25 Апрель 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 71 % га етган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:
- Хитой – 33 %
- Россия – 10 %
- Туркия – 5,2 %
- Саудия Арабистони – 4,7 %
- Нидерландия – 3,7 %
- Германия – 3,3 %
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 17,3 млрд АҚШ долларига етгани ҳақида ёзган эдик.