Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

TASHKENT. Kazinform — Ҳукумат қарори (500-сон, 07.08.2025 й.) билан “Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎР Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
Фото: ЎзА

Низомга кўра, давлат хизмати “ERP sport” тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

“ERP sport” тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.

Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали SМS-хабарнома юборилади.

Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар