Ўзбекистонда телефон импорти 3,6 % га ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 194,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона мобиль телефон импорт қилинган.

телефон
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64,7 минг дона ёки 3,6 % га ошган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп мобиль телефон етказиб берган давлатлар:

  • Хитой – 1 420,7 минг дона
  • Ветнам – 375,1 минг дона
  • БАА – 64,2 минг дона
  • Ҳиндистон – 16,4 минг дона
  • Бошқа давлатлар – 1,1 минг дона

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?

Сўнгги хабарлар