12:06, 11 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда талабалар сони 10 йилда 2,7 баробарга ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 707,3 минг нафарни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткични 2015/2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:
- 2015/2016 ўқув йили бошига - 263,9 минг нафар
- 2016/2017 ўқув йили бошига - 267,9 минг нафар
- 2017/2018 ўқув йили бошига - 287,5 минг нафар
- 2018/2019 ўқув йили бошига - 313 минг нафар
- 2019/2020 ўқув йили бошига - 360,1 минг нафар
- 2020/2021 ўқув йили бошига - 441,8 минг нафар
- 2021/2022 ўқув йили бошига - 553,9 минг нафар
- 2022/2023 ўқув йили бошига - 622,6 минг нафар
- 2023/2024 ўқув йили бошига - 661,8 минг нафар
- 2024/2025 ўқув йили бошига - 707,3 минг нафарни ташкил этган
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.