13:08, 29 Май 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда реклама фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони қанча
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 май ҳолатига реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш соҳасида 1 713 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Бу кўрсаткич йил бошидан 120 тага ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 фоизга ошган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Тошкент шаҳри – 1 155 та
- Самарқанд вилояти – 99 та
- Тошкент вилояти – 75 та
- Жиззах вилояти – 68 та
- Фарғона вилояти – 64 та
- Бухоро вилояти – 46 та
- Сурхондарё вилояти – 33 та
- Андижон вилояти – 31 та
- Наманган вилояти – 27 та
- Навоий вилояти – 27 та
- Қорақалпоғистон Респ. – 26 та
- Қашқадарё вилояти – 25 та
- Хоразм вилояти – 23 та
- Сирдарё вилояти – 14
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда реклама фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони 5,3 % га ошгани ошгани ҳақида хабар берган эдик.