Ўзбекистонда реклама фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони 5,3 % га ошган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш соҳасида 1 691 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 % га ошган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 1 139 та;
Самарқанд вилояти – 100 та;
Тошкент вилояти – 71 та;
Фарғона вилояти – 68 та;
Жиззах вилояти – 63 та;
Бухоро вилояти – 47 та;
Андижон вилояти – 35 та;
Сурхондарё вилояти – 32 та;
Наманган вилояти – 28 та;
Навоий вилояти – 27 та;
Қашқадарё вилояти – 25 та;
Қорақалпоғистон Респ. – 24 та;
Хоразм вилояти – 21 та;
Сирдарё вилояти – 10 та.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланадиган шахслар улуши ошгани ҳақида хабар берган эдик.