17:07, 18 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда полиз экинлари етиштириш ҳажми 8,3 % га ошгани маълум қилинди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 369,3 минг тонна полиз экинлари етиштирилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,3 % га ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
- фермер хўжаликларида – 123,5 минг тонна
- деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 235,7 минг тонна
- қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 10,1 минг тонна
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Айни пайтда Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда?