Ўзбекистонда пайпоқ ишлаб чиқариш ҳажми 15,5 % га ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-май ойларида йирик корхоналар томонидан 42,4 млн жуфт пайпоқ ишлаб чиқарилган.

пайпоқлар
Фото:online-bozor.uz

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 млн жуфтга ёки 15,5 % га ошган.

Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йиллардаги динамикаси қуйидагича (январь-май):

  • 2023 йил - 34,6 млн жуфт
  • 2024 йил - 36,7 млн жуфт
  • 2025 йил - 42,4 млн жуфт

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобиль бамперлари ишлаб чиқариш ҳажми 27,1 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди.

Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида яратилган ялпи қўшилган қиймат 22,5 % га ўсган.

Ўзбекистонда ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди.

Сўнгги хабарлар