Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги корхоналар сони 368 тага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида жами 368 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги корхоналар сони 368 тага етди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 63 таси қўшма ва 305 таси хорижий корхоналардир.

Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

  • Савдо — 139 та
  • Саноат — 50 та
  • Қурилиш — 43 та
  • Ахборот ва алоқа — 25 та
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 11 та
  • Ташиш ва сақлаш — 9 та
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 9 та
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 3 та
  • Бошқа турлар — 79 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида жами 414 та корхона фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар