Ўзбекистонда ОТМ битирувчилари сони 10 йилда 3,2 баробарга ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларини жами 211,2 минг нафар талаба битирган.

ОТМ битирувчилари
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан солиштирилганда 144,9 минг нафарга ёки 3,2 баробарга ошган.

Йиллар кесимида олий таълим муассасалари битирувчилари сони қуйидагича:

— 2015 йил – 66,3 минг нафар;

— 2016 йил – 64,1 минг нафар;

— 2017 йил – 67,4 минг нафар;

— 2018 йил – 70,3 минг нафар;

— 2019 йил – 70,8 минг нафар;

— 2020 йил – 83,9 минг нафар;

— 2021 йил – 103,9 минг нафар;

— 2022 йил – 102,4 минг нафар;

— 2023 йил – 184,1минг нафар;

— 2024 йил – 211,2 минг нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрга туристик мақсадларда сафар қилган ўзбекистонликлар сони ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар