Ўзбекистонда корхоналарнинг 85 фоизи — кичик корхона ва микрофирмалар

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 474,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.

кичик корхоналар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Шундан 403,8 мингтаси ёки 85 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади.

Фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони йиллар кесимида қуйидагича (1 январь ҳолатига):

  • 2022 йил — 528,9 мингта (11,3 %)
  • 2023 йил — 592,4 мингта (12 %)
  • 2024 йил — 485 мингта (81,9 %)
  • 2025 йил — 424,8 мингта (87,6 %)
  • 2026 йил — 474,9 мингта (11,8 %)

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 407,9 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар