Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари сони ортмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига жами 372 887 та кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз).

кичик тадбиркорлик
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 14 771 тага ёки 4,1 % га ошган.

Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

  • савдо соҳасида — 143 307
  • саноат соҳасида — 55 240
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 31 594
  • қурилиш соҳасида — 27 477
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 27 094
  • ташиш ва сақлаш соҳасида — 15 883
  • ахборот ва алоқа соҳасида — 9 691
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш — 9 497
  • бошқа соҳаларда — 53 104

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ярим дудланган ва дудланган колбаса ишлаб чиқариш ҳажми ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар