16:05, 19 Июнь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 май ҳолатига жами 381 890 та тижорат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Тижорат корхоналарининг ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича энг кўп қисми масъулияти чекланган жамиятлар ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг сони 292 885 тани ёки жамига нисбатан 76,7 % ни ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича тижорат корхоналарининг сони қуйидагича:
- масъулияти чекланган жамиятлар – 292 885 та
- хусусий корхоналар – 47 963 та
- оилавий корхоналар – 37 105 та
- акциядорлик жамиятлари – 644 та
- бошқалар – 3 293 та
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда оила аъзолари сони 3 кишидан иборат уй хўжаликлари улуши ортиб бормоқда.