Ўзбекистонда камбағал оилалар реестрига киритилганларга махсус субсидиялар берилади
TASHKENT. Kazinform - “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти фармони қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎР Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.
2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.
2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилда бирламчи тиббиёт бўғинини босқичма-босқич трансформациялаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.