08:36, 08 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида жами 223 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Улардан 100 таси қўшма ва 123 таси хорижий корхоналардир.
Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони йил бошидан буён 13 тага ошган.
Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Респ. – 3 та
- Андижон вилояти – 2 та
- Бухoрo вилояти – 6 та
- Жиззах вилояти – 3 та
- Қашқадарё вилояти – 2 та
- Навоий вилояти – 2 та
- Наманган вилояти –5 та
- Самарқанд вилояти – 15 та
- Тoшкент вилояти – 21 та
- Фарғона вилояти – 8 та
- Тoшкент шаҳри – 156 та
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.