Ўзбекистонда газ қуйиш шохобчаларининг ярмидан кўпи фаолияти тўхтатилди

Ўзбекистонда газ қуйиш шохобчаларининг ярмидан кўпи фаолияти тўхтатилди
Фото: freepik.com

13 декабрь куни Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг яна бешта вилоятида газ қуйиш шохобчаларининг ярмидан кўпи фаолияти тўхтатилди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

“Ҳудудгазтаъминот” газ корхонасидан маълум қилишларича, бутун мамлакат бўйлаб давом этаётган совуқлар фонида табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли ортиб бормоқда.

— Истеъмолчилар ишида узилишлар олдини олиш мақсадида бугундан пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига қўшимча чекловлар жорий этилди. Айни пайтда 1179 та ёқилғи қуйиш шохобчаларидан 547 таси аввал белгиланган жадвал асосида ишламоқда, - дейилади компания хабарида.

“Худудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фуқаролардан газ ускунасидан фақат зарур эҳтиёжлар учун фойдаланишни, уйдан чиқаётганда имкон қадар иситиш мосламаларини ўчиришни сўрайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 8 декабрдан бошлаб об-ҳавонинг совуқлашиши ва газга бўлган талаб ортиши муносабати билан ёқилғи қуйиш шохобчаларининг иш вақти тўққиз соат — соат 6:00 дан 15:00 гача чеклангани ҳақида хабар берилган эди. 12 декабр куни газ босимининг пасайиши муносабати билан газ қуйиш шохобчаларининг ишлаши яна уч соатга — соат 6:00 дан 12:00 га қисқартирилди.

Сўнгги хабарлар