12:11, 25 Апрель 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка бепул ўқитилади
TASHKENT. Kazinform - Қонунчиликка кўра, юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида фуқаролар йиғини раислари оилавий медиация ишлари бўйича профессионал медиаторликка бепул ўқитилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎР Адлия вазирлигига таяниб.

Бунда:
- 2025 йил давомида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ҳар бир туманда (шаҳарда) 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари ўқитилади;
- келгусида барча фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка босқичма-босқич ўқитиб борилади;
- профессионал медиаторликка ўқитилган фуқаролар йиғини раислари отанинг (онанинг) вояга етмаган фарзандлари учун ота-оналик ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ низолар бўйича медиаторлик фаолиятини бепул амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берган эдик.