Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими ошади

TASHKENT. Кazinform – Ўзбекистон ҳукумати электромобиллар учун утилизация йиғимини ошириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистонда электромобиллар учун  утилизация йиғими ошади
Фото: freepik.com

Ҳужжатда таъкидланганидек, утилизация миқдори транспорт воситасининг йилига қараб белгиланади. Жумладан, 3 ёшдан кичик бўлган автомашиналарни утилизация қилиш қиймати 120 БҲМ (тахминан 1,8 млн. тенге), эски электр транспорт воситаларини утилизация қилиш қиймати эса 210 БҲМни (3,1 млн. тенге) ташкил этади.

Шу билан бирга, тегишли вазирликларга утилизация йиғимини олиш ва маблағлардан самарали фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2025 йил 1 майдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистон Ўзбекистонга энг кўп электромобиль экспорт қилган мамлакатлар учлигига кирди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар