Ўзбекистонда бир миллион яшил оила умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон президенти фармонига кўра, 2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform ЎР Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистонда бир миллион яшил оила умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
Фото: Gazeta.uz

Маълум қилинишича, “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

2025/2026 ўқув йилидан:

— Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;

— республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;

— “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади;

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади;

2025 йил 1 августгача озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 6 ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга ижарага берилиши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар