19:17, 27 Ноябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда аёлларнинг катта автобусларни бошқаришига рухсат берилиши мумкин

Лойиҳага кўра, аёлларни автотранспорт соҳаси билан боғлиқ касбларда меҳнат фаолиятини олиб боришда тенг шароитлар яратиш мақсадида уларга 14 ўриндиқдан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш бўйича амалдаги тақиқ бекор қилиниши мумкин.
Амалдаги тартибга кўра, аёлларни “БC” ва “Д” тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак. Яъни, мазкур нормаларга мувофиқ аёллар фақатгина йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмайдиган автобусни ҳайдовчи сифатида бошқариши мумкин.