Ўзбекистонда аёллар сони 18,9 млн нафардан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда аёллар сони 18 979,0 минг нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонда аёллар сони 18,9 млн нафардан ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Аёллар доимий аҳолининг 49,6 фоизини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида аёллар сони қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти – 2 172,4 минг нафар
  • Фарғона вилояти – 2 091,2 минг нафар
  • Қашқадарё вилояти – 1 831,6 минг нафар
  • Андижон вилояти – 1 737,4 минг нафар
  • Тошкент шаҳри – 1 616,9 минг нафар
  • Тошкент вилояти – 1 574,3 минг нафар
  • Наманган вилояти – 1 568,5 минг нафар
  • Сурхондарё вилояти – 1 486,6 минг нафар
  • Бухоро вилояти – 1 050,4 минг нафар
  • Хоразм вилояти – 1 032,3 минг нафар
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1 021,7 минг нафар
  • Жиззах вилояти – 776,0 минг нафар
  • Навоий вилояти – 548,7 минг нафар
  • Сирдарё вилояти – 471,0 минг нафар

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон давлат бошқарувида қанча аёл бор эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар