Ўзбекистонда автогаз шохобчалари фаолияти вақтинча чекланади

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда барча газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чеклов жорий этилади, деб хабар беради Кazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистонда автогаз шохобчалари фаолияти вақтинча чекланади
Фото: Kazinform

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабарига кўра, кун совиб, магистрал газ қувурларида босим пасайган.

“Уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги автогаз қуйиш шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар жорий этилади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги вазият инобатга олиниб, барча ёқилғи қуйиш шохобчаларига етказиб бериладиган бензин миқдори ошади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Ўзбекистонда газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтига чекловлар киритилган эди.

Сўнгги хабарлар