Ўзбекистон истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари апрель ойида ўртача 0,7 % га ошган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га қимматлашган.

статистика
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2024 йил апрель ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,1 % ни ташкил этган.

2025 йилнинг апрель ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 1 % га ошгани кузатилган.

Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 170 мингдан зиёд нархлар қайд этилган.

Кузатув давомида 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари ўрганилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 3 йил ичида корхоналар сони қарийб 100 мингтага камайгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар