Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 24,3 % га ошган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 16,8 трлн сўмга етган.

Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 24,3 % га ошган
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 % га ошган.

Эслатиб Ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 3 ойда 32 208 та Cobalt автомобили ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 17,3 млрд АҚШ долларига етди.

Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раислари профессионал медиаторликка бепул ўқитилади.

Сўнгги хабарлар