Ўзбекистонда 91,8 минг дона совиткич ишлаб чиқарилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил январь-июнь ойларида 91,8 минг дона маиший совиткичлар ишлаб чиқарилган.

совиткич
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 66,1 минг донага ёки 3,6 баробарга ошган.

Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):

  • 2023 йил – 47,5 минг дона
  • 2024 йил – 25,7 минг дона
  • 2025 йил – 91,8 минг дона

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Айни пайтда Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда?

Сўнгги хабарлар