10:50, 13 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 53,2 минг тонна балиқ овланган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 53,2 минг тонна балиқ овланган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 % га ўсган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
- фермер хўжаликларида – 27,1 минг тонна
- деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 3,0 минг тонна
- қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 23,1 минг тонна
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?