10:11, 26 Июнь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 5 ойда 2,8 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-май ойларида йирик корхоналар томонидан 2,8 минг тонна йогурт ишлаб чиқарилган.

"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 563 тоннага ёки 25,4 % га ошган", - дейилади хабарда.
Йогурт ишлаб чиқариш динамикаси ўтган йилларнинг мос даврида қуйидагича (январь-май):
2023 йил – 2 290 тонна
2024 йил – 2 212,4 тонна
2025 йил – 2 775,4 тонна