Ўзбекистонда 419,3 мингдан зиёд енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида турли русумдаги 419 338 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Cobalt
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улар русумлар бўйича қуйидагича:

  • Cobalt – 148 094 дона;
  • Damas – 85 384 дона;
  • Tracker – 47 804 дона;
  • Onix – 29 099 дона;
  • KIA – 24 507 дона;
  • BYD – 17 510 дона;
  • Chery – 8 627 дона;
  • Haval – 8 891 дона;
  • Tank 500 – 50 дона;
  • Maxсус енгил автомобиллар – 49 372 дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида турли русумдаги 370 000 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2025 йил ноябрь ойида таксида йўл ҳақи нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.

Сўнгги хабарлар