14:10, 15 Декабрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Улардан 318,3 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,5 фоизини ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:
- Масъулияти чекланган жамият – 318 313 та (78,5 %);
- Хусусий корхоналар – 46 996 та (11,6 %);
- Оилавий корхоналар – 36 292 та (8,9 %);
- Акциядорлик жамияти – 639 та (0,2 %);
- Бошқалар – 3 283 та (0,8 %).
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 471,7 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларга 1 млрд доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади.