Ўзбекистонда 3 ойда 32 208 та Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2025 йилнинг январь-март ойларида 89 848 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

Cobalt
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг русумлар бўйича сони қуйидагича:

  • Cobalt – 32 208 дона
  • Damas – 22 409 дона
  • Onix – 11 774 дона
  • Tracker – 10 513 дона
  • Kia – 6 150 дона
  • BYD – 2 913 дона
  • Chery – 1 996 дона
  • Haval – 1 885 дона
  • Махсус енгил автомобиллар – 7 426 дона

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда реклама фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони 5,3 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар