Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон президентнинг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ЎР Божхона қўмитасига таяниб.

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилади
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Қайд этилишича, фармонни қабул қилишдан асосий мақсад экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш ҳисобланади.

Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилади ва уларнинг ставкалари тасдиқланди:

  • Чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига (амалда мазкур товарларни экспорт қилиш учун уюшмаларнинг йиғимлари белгиланган бўлиб, эндиликда улар бекор қилинди);
  • Гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, ПЕТ чиқиндилар, рангли металлом ва чиқиндиларига (амалда ушбу товарларга Ўзбекистон Республикаси президенти ёки ҳукуматнинг қарорлари асосида рухсат берилган ҳолда экспорт қилиш мумкин эди. Энди ушбу талаблар бекор қилинди);
  • Ўзбекистонда қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш саноатини қўллаб-қувватлаш мақсадида республикада ишлаб чиқариладиган стратегик хомашё маҳсулотларига (табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистерол, полиэтилентерефталат, ПВХ, мис хомашёси).

«Мазкур фармон экспорт тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, маҳаллий хомашё асосида қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва қайта ишлаш саноатининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади», — дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит берилиши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар