Ўзбекистон янги халқаро транспорт коридорини қуришда иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Қозоғистон – Туркманистон – Эрон – Туркия Республикаларининг транспорт вазирлиги ҳамда темир йўл соҳаси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

транспорт коридори
Фото: ЎзА

Вазирлик маълумотларига кўра, учрашувда “Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа” халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзолаш билан боғлиқ жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган муҳим масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, давлатлар ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўналишини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.

Томонлар “Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия – Европа” халқаро транспорт коридорини ривожлантириш барча учун бирдек манфаатли эканлигини, ушбу йўлак транзит ташувлари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун янги имкониятлар очишга хизмат қилишини таъкидлади, дейлади хабарда.

Сўнгги хабарлар